Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади
  • 23 Октябрь 2017

Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади

2020 йилга бориб дунё миқёсида киберхавфсизликни таъминлаш мақсадларига йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда киберхавфсизлик бўйича “Grant Thornton International” халқаро ташкилотининг Буюк Британиядаги ваколатхонаси раҳбари Ману Шарма “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг билдиришича, ҳозирги пайтга келиб, дунёда онлайн-харидлар оммалашмоқда. Натижада аксарият йирик фирмалар, банклар ҳамда ташкилотлар ушбу хизматни кенг йўлга қўйишга интилаяпти.

— Музлаткичлар, иситиш мосламалари масофадан назорат қилиш тизимига ўтади. Автомобиль ва поездларни автоматик бошқариш янада такомиллашади, — дейди у. — Бу жиҳатлар кибержиноятчиларга қўл келиши мумкин. Яъни улар йўл-транспорт ҳодисасини исталган пайтда содир этиши ҳеч гап эмас. Ана шундан келиб чиқиб, киберхавфсизлик тизимларига бўлган эҳтиёж янада ошади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2015 йилда дунё миқёсида киберхавфсизликни таъминлаш учун 91,01 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn