Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 06 Ноябрь 2017
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 06 Ноябрь 2017

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, уларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Унда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси доирасида республикамизда инвестиция иқлимини яхшилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган кенг қамровли саъй-ҳаракатлар олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилаётир.  

Қўлга киритилаётган ютуқлар Жаҳон банкининг жорий йил 31 октябрда эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасида ҳам ўз эътирофини топди. Унга кўра, Ўзбекистон солиққа тортиш кўрсаткичи бўйича 138-ўриндан 78-ўринга кўтарилди. 

Хўш, бунинг омиллари нимада?

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғи-лувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва жорий йил 1 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори амалиётга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизматлар кўрсатишни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. 

Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш, юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш, аҳоли билан ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функциясини такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. 

Мазкур қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг январидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида онлайн назорат-касса машиналари тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилади. 2018 йилнинг 1 июлидан ушбу ҳудудлардаги юридик шахслар, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб эса мамлакатимиздаги барча юридик ва жисмоний шахс-лар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китоб-ларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Республикамизда ушбу янги тизимни жорий этиш орқали марказлашган тарзда электрон маълумотлар базаси яратилади. Натижада Давлат бюджетига солиқ тушумлари кўпаяди. Тўловлардан қасддан бўйин товлашнинг олди олинади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш юзасидан ҳам аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, давлат солиқ хизмати органларининг my.soliq.uz — “Электрон солиқ хизматлари” портали тест режимида ишга туширилгани аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, харажатларни камайтириш, пировардида солиқ тўловчиларнинг хизматлардан қониқиш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

Янги портал барча электрон давлат хизматларини ягона веб-манбада қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Яъни бугунги кунда унда давлат солиқ хизмати органларининг 35 электрон давлат хизматлари амалиётга жорий этилган. Бундан ташқари, 5 янги хизмат тест синовида тақдим этилмоқда. Солиқ тўловчиларнинг тоифаси ва жойлашган жойидан қатъи назар, хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

2017 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, ўтказилган мониторинг натижалари Ўзбекистонда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти “Очиқлик индекси”нинг Рейтинги”да республикамиздаги 52 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида Давлат солиқ қўмитаси 96 балл тўплаган ҳолда, биринчи ўринни эгаллаганлигини кўрсатди. Пировардида  “ICTWEEK Uzbekistan — 2017” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича энг яхши давлат органи” номинациясида ғолиб, деб эътироф этилди. 

Тизимда амалга оширилаётган ана шундай чуқур ислоҳотлар солиққа тортиш кўрсаткичи бўйича мамлакатимиз рейтинги сезиларли даражада яхшиланишига олиб келди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ 

тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг “Made in Uzbekistan” кўргазма-ярмаркаси очилди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Вторник, 07 Ноябрь 2017 00:00

Меҳр-оқибат ва тарбия маскани

Пойтахтимизнинг Учтепа тумани Абдулла Қодирий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида “Ватанпарварлик — маҳалладан бошланади” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими "Тошкент шаҳрида 2017—2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарорни имзолаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 7 ноябрь куни чамаси соат 13:50-14:40 оралиғида интернет вақтинча ишламай қолди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 2, барчаси 2