Сердаромад ва истиқболли соҳа
  • 28 Март 2017

Сердаромад ва истиқболли соҳа

Урганч туманининг Чоткўпир қишлоғида тадбиркор Бобожон Бобоев ташаббуси билан наслли қуён етиштиришга ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси ташкил этилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 420 миллион сўм йўналтирилди. Дастлаб Италиядан 114 та наслли қуён олиб келиниб, шу ерда кўпайтирилди. Ҳозир корхонада 2 мингдан ортиқ жониворлар парваришланаяпти. Эътиборлиси, қисқа вақтда 1200 та қуён кўпайтириш учун хўжаликларга етказиб берилди. Бинобарин, 100 таси кам таъминланган оилаларга бепул тарқатилди.

Қуёнчилик — сердаромад соҳа. У тез кўпаяди. Биттаси 70 — 80 кунда 3 килограммдан ортиқ парҳез гўшт беради. Териси эса чарм саноати учун қимматли хом ашё саналади.

Корхона мутасаддилари келгусида ўз фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида. Бу ерда тез орада 1,5 миллиард сўмлик инвестицияни ўзлаштириш ҳисобига наслли қуёнлар сонини 60 мингтагача етказиш ҳамда ташқи бозорга чиқиш ҳам мўлжалланмоқда. 

Ойбек РАҲИМОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn