Ишлаб чиқариш бир ярим баробар ортади
  • 30 Апрель 2014

Ишлаб чиқариш бир ярим баробар ортади

Олтинсой туманидаги “Сурхон шағал қум” хусусий корхонасида кўрилган самарали тадбирлар натижасида йилига 100 миллион сўм тежаш имконияти юзага келди. 

— Бунга банкнинг 250 минг долларлик сармояси ҳисобига хориждан харид қилинган илғор технологияларни ишлаб чиқаришга изчил жорий этиш орқали эришаяпмиз, — дейди тадбиркор Жаббор Мамаюсупов. — Хом ашёни ташиб келтириш ҳисобидан тежалаётган маблағ қўшимча линиялар сотиб олишга йўналтирилмоқда. Бу тадбир самараси ўлароқ, ҳадемай, корхонамизда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бир ярим баробар ортиб, қурилиш ашёси таннархи бирмунча арзонлашади. Шунингдек коллеж битирувчилари учун яна 10 та иш ўрни яратилади. 

Нормурод ТЕМИРОВ, «Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn