Таълимда инновацион технологиялар қўлланилмоқда
  • 29 Апрель 2014

Таълимда инновацион технологиялар қўлланилмоқда

Наманган саноат коллежи ўқувчиларига рақамли дастур асосида бошқариладиган дастгоҳлардан қандай фойдаланиш хусусида сабоқ берилмоқда.

Бу — таълим даргоҳида электротехника лабораторияси, компьютер, техник ўлчов асбоблари ва бошқа зарурий ускуналар билан жиҳозланган хоналарда яратилган имкониятлар шарофатидир. Қолаверса, ўқув муассасаси билан ёнма-ён жойлашган “Наманганмаш” акциядорлик жамияти билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик алоқалари ҳам ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.
Яқинда мазкур коллежда ўқув амалиётларини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган республика семинари иштирокчилари наманганликларнинг ушбу  йўналишда тўплаган илғор тажрибалари билан яқиндан танишдилар. 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn