Хом ашё захираси 200 йилгача етади
  • 29 Апрель 2014

Хом ашё захираси 200 йилгача етади

Қўнғирот туманидаги йилига 11 минг тонна йодланган ош тузи ва 10 минг тонна натрий сульфат ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Қўнғирот натрий сульфат” шўъба корхонаси минтақада мазкур йўналишда фаолият бошлаган дастлабки жамоалардан.

— Корхонамизга 3,6 миллион АҚШ долларилик замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди, — дейди “Қўнғирот натрий сульфат” мутасаддиларидан бири Мирзоҳид ўуломов. — Айни пайтда хом ашё “Борса-келмас” туз конидан қазиб олиниб, кунига 100 тоннагача олий навли йодланган ош тузи ишлаб чиқарилаяпти. Эътиборлиси, мазкур конда икки юз йилгача етадиган туз захираси мавжуд экан.
Айтиш жоизки, яқин истиқболда корхонада натрий сульфат ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган. Ушбу хом ашё саноатда, хусусан, шиша, совун ва кальцийлаштирилган сода тайёрлашда кенг қўлланилади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn