Ҳар бир буюртмага ижодий ёндашув
  • 26 Апрель 2014

Ҳар бир буюртмага ижодий ёндашув

Тўрақўрғон туманидаги “Bunyodkor klassik servis” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган металл томёпқичларга  маҳаллий бозорда талаб ортиб бораётир.

Бунинг сабаби — маҳсулот буюртмачи танлаган ранг ва шаклда ҳамда тезкорлик билан тайёрлаб берилаётганида. Бундай имконият корхонада модернизациялаш тадбирлари амалга оширилиб, компьютерлаштирилган дастгоҳлар ўрнатилиши туфайли юзага келди.
Ҳозир корхонанинг уч турдаги металл томёпқичлари фойдаланиш учун қулайлиги, пишиқлиги ҳамда ёрқин ранглари билан буюртмачиларга маъқул тушаётир. Кичик бизнес жамоаси яқинда  рўзғор учун сирланган челак ва мих ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштирди.
— Ўтган йили  650 миллион сўмликдан зиёд томёпқич ва бошқа  қурилишбоп ашёлар тайёрлаган эдик, — дейди МЧЖ раҳбари Абдуллажон Ҳотамов. — Жорий йилда бу кўрсаткични қарийб эллик фоиз оширишни кўзлаб турибмиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
 «Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn