Кам маблағ сарфлаб, катта даромад олиш омили
  • 26 Апрель 2014

Кам маблағ сарфлаб, катта даромад олиш омили

Лок-бўёқ маҳсулотларини тайёрлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Карьердан қазиб олинган оҳактош кучли босим остида кукун ҳолига келтирилади.

Унга гидроцеллюлоза, окрил, оқ цемент каби зарур моддалар қўшилиб, маълум иссиқликда аралаштирилади.
Урганч шаҳридаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Сатин индустриал” масъулияти чекланган жамиятида ана шу усулда пардозлаш ашёси тайёрлаш ўзлаштирилди. Ҳозир юздан ортиқ қурилиш ташкилотларига 10 турга яқин сифатли лок-бўёқ маҳсулотлари етказиб берилиб, ойига ўртача 125 миллион сўмлик қурилишбоп лок-бўёқ тайёрланаяпти.
— Замонавий илғор технологиялар иш жараёнида қўл келмоқда, — дейди корхона раҳбари Шавкат Полвонов. — Бундан ташқари, инновацион техник ишланмалардан кенг фойдаланаяпмиз. Бу эса кам маблағ сарфлаб, катта даромад олишимизда асосий омил бўлмоқда.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn