Пухта режа — муваффақият гарови
  • 28 Январь 2017

Пухта режа — муваффақият гарови

Наманган туманида иш бошлаган “Имрон текстиль гроуп” хусусий корхонасида айни пайтда 30 дан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Кичик бизнес субъекти фаолиятининг дастлабки ойиданоқ ташқи бозорга маҳсулот чиқармоқда. Бунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан 200 миллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, ишлаб чиқариш жараёни хорижнинг илғор ускуналари билан жиҳозлангани қўл келди. Бу ерда ойига 100 минг донадан кўпроқ экспортбоп маҳсулот тайёрлаш имконияти мавжуд. Маҳаллий ёшлардан иборат 50 кишилик жамоа қисқа вақтда 500 миллион сўмликдан ортиқ трикотаж ашёлари тайёрлади.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn