Суғоришнинг илғор усуллари юқори самарадорлик гаровидир
  • 25 Январь 2017

Суғоришнинг илғор усуллари юқори самарадорлик гаровидир

Мамлакатимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жадал татбиқ этиш, айниқса, томчилатиб суғориш тизимидан кенгроқ фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Негаки, бугунги давр ушбу соҳани янада такомиллаштириш, янгича қараш ва ёндашувлар асосида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш каби устувор вазифаларни кун тартибига қўймоқда.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорли-
гида уюштирилган давра суҳбатида ана шу масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, қишлоқ хўжалиги тармоғига замонавий суғориш технологияларининг жорий қилиниши, экин майдонларини томчилатиб суғориш обиҳаётни тежаш, экологик бар-қарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаяпти. Хусусан, ўтган йиллар давомида республикамиз бўйича жами 18,5 минг гектар майдонда томчилатиб, 18,4 минг гектар ерда эгилувчан қувурлар ёрдамида, 16,3 минг гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш усулларидан фойдаланилди.
— Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг муҳим соҳаларидан биридир, — дейди Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош илмий котиби, профессор Норқул Хушматов. — Албатта, соҳага замонавий ускуналарни, суғориш технологияларини қўллаш орқали сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш жуда муҳим ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрь куни юртимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувда бошқа соҳалар қаторида, қишлоқ хўжалиги илм-фанини янги босқичга кўтариш муҳимлигини қайд этди. Давра суҳбатида академиклар, етакчи олимлар ҳамда ёш тадқиқотчилар билан биргаликда келгусида соҳа ривожи учун қандай лойиҳаларни амалга ошириш лозимлиги хусусида ўзаро фикр алмашдик.


Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn