Қўшимча имконият
  • 23 Январь 2017

Қўшимча имконият

Шофиркон туманидаги “Асилбек Нурли келажак” хусусий корхонаси “Бухоротехнопарк” давлат унитар корхонаси ҳудудидан “ноль”  қийматида ажратилган иншоотга эга бўлди.

Бу эса полиэтилен маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослаштирилган мазкур саноат субъектига ўз фаолиятини кенгайтириш имконини берди.

“Асилбек Нурли келажак” ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаш каби мақсадлар рўёби учун йўл очадиган бу қулайликдан фойдаланган ягона корхона эмас. Чунончи, ушбу туманда 34 нафар тадбиркорга давлат мулки объектлари, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган иншоотлар танлов асосида “ноль” қийматида берилди. 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn