Қўшимча даромад манбаи
  • 20 Январь 2017

Қўшимча даромад манбаи

Ёзёвон туманининг Наврўз маҳалласида яшовчи Абдулатиф Саидов 4 сотих майдонда иссиқхона барпо этиб, лимон кўчатлари парваришлашни йўлга қўйди.

Ниҳоллар орасига экилган помидор, булғор қалампири, бақлажон каби сабзавотлар ҳамда зиравор кўкатлар ҳам мўл ҳосил бермоқда. Шунингдек, хонадоннинг мўъжазгина боғида олма, ўрик, гилос, беҳи, хурмо,  шафтоли ва анор етиштирилаяпти.

— Келгусида яна 3 сотих ерда иссиқхона ташкил қилмоқчимиз, — дейди Абдулатиф.  — Унда гул кўчатлари парваришлашни режалаштирганмиз.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn