Ҳавзадаги хазина
  • 06 Январь 2017

Ҳавзадаги хазина

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Бу имконият Қарши туманидаги “Намуна балиқчилиги” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан юзага келди. Шу тариқа 650 гектар сунъий сув ҳавзасида лаққа, сазан, дўнгпешона, оқ амур каби балиқларни инкубация шароитида етиштиришдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлашгача бўлган жараёнга киришилди.

— Лойиҳа ижросига тижорат банкининг 2 миллиард 600 миллион сўмлик кредити йўналтирилиб, сармоянинг асосий қисмига зарур техника воситалари, хусусан, экскаватор, юк машиналари сотиб олдик, — дейди жамият таъсисчиларидан бири Бекмурод Эшмуродов. — Шунингдек, инкубация цехи модернизация қилиниб, тайёр маҳсулотни узоқ муддат сақлашга мўлжалланган 150 тонна сиғимга эга совиткичли омборхонани ҳам барпо этдик.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn