Янгича дизайн асосида
  • 05 Январь 2017

Янгича дизайн асосида

Нукус шаҳридаги темир буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Оралбай Нукус” оилавий корхонаси раҳбари Памир Сержанов учун 2016 йил омадли кечди. У “Ёш тадбиркор — юртга мададкор” кўрик-танловининг якуний босқичида ғолибликка эришиб, 41 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлди.

Айтиш жоизки, бундан икки йил аввал фаолият бошлаган мазкур корхона маҳсулотлари ички бозорда тезда ўз ўрнини топди. Хорижнинг замонавий ускуналари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган буюмлар салмоғи ҳам, сифати ҳам ошаётгани бунда муҳим омил бўлмоқда. Бинобарин, янги технология буюртмачи хоҳишига кўра, маҳсулотни турли дизайн ва ўлчамда тайёрлаш имконини бермоқда. 

— Фаолиятимиз самарадорлигини юксалтиришда банкнинг 150 миллион сўмлик молиявий кўмаги қўл келди, — дейди П. Сержанов. — Айни пайтда нафақат аҳоли, балки ташкилот ва муассасалардан ҳам буюртмалар олаяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn