Таъминотда узилишлар бўлмайди
  • 04 Январь 2017

Таъминотда узилишлар бўлмайди

Пайшанба шаҳарчасининг Алишер Навоий номидаги маҳаллада яшовчи аҳоли айём -дастурхони учун тансиқ таомлар тайёрлашда  энди ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмайди.

Негаки, ҳудудда қиш мавсумига пухта тайёргарлик ишлари доирасида хонадонларга узатилаётган “зангори олов” босими меъёрий ҳолатга келтирилди. 

Бунинг учун Каттақўрғон туман газ таъминот корхонаси мутахассислари томонидан маҳаллада кенг кўламли таъмирлаш юмушлари бажарилди. Жумладан, газ тақсимлаш ускуналари янгиланиб, қувурлар соз ҳолатга келтирилди. 

Эътиборлиси, бундай қулайликдан шаҳарчадаги бошқа маҳаллалар аҳолиси ҳам баҳраманд бўлмоқда. 

Шукрулло  САЙФУЛЛАЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn