Синов лабораторияси фойдаланишга топширилди
  • 29 Декабрь 2016

Синов лабораторияси фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳрида “O‘zbekpropanservis” суюлтирилган газ операторлари уюшмаси, -“Ўздавнефтгазинспекция” ва “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини -таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳамда “O‘zbekpropanservis” уюшмасининг янги синов лабораторияси тақдимотига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жадал қўллаб-қувватланаётгани, натижада иқтисодиётимизда соҳа вакилларининг улуши ортиб, ишбилармонларимиз фаолияти тобора ривожланаётгани қайд этилди. Давлатимиз раҳбари Фармони эса амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратмоқда. 

Анжуманда мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида батафсил маълумот берилиши баробарида, иштирокчилар автомобилларга қуйиладиган сиқилган табиий газнинг давлат стандартлари билан ҳам таништирилди. 

Албатта, бугунги жадал тараққиёт даври ҳар бир соҳа, хусусан, хизмат  кўрсатиш тармоғи вакилларидан ҳам замонавий ёндашувни талаб этади. Шу маънода, Жиззахда ишга туширилган янги лабораториянинг тизим корхоналари учун аҳамияти юқори. Чунки шу пайтгача маҳсулот таркибини аниқлаш синовлари фақат пойтахтда амалга оширилган бўлса, эндиликда бундай имконият мазкур вилоятда ҳам вужудга келди. Бу эса хизматлар хавфсизлиги таъминланиб, маҳсулот таннархи арзонлашишига ва сифати -яхшиланишига олиб келади. Қолаверса, аҳолига қулайлик яратилади.

Тадбир сўнгида қатнашчилар янги синов лабораторияси билан яқиндан танишдилар.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn