Бухорода ҳинд ишбилармонлари кўргазмаси
  • 24 Апрель 2014

Бухорода ҳинд ишбилармонлари кўргазмаси

Ўзбек ва ҳинд халқларининг маданий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлиги бой тарихга эга. Хусусан, сўнгги йилларда бу алоқалар қамрови кенгайиб бормоқда.

Бухоро шаҳрида учинчи марта ташкил этилган Ҳиндистон халқ истеъмол моллари савдо-ярмаркаси фикримиз тасдиғидир. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими ва “Грет-Индия эхпо” компанияси ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбирда ҳиндистонлик йигирма беш нафар ҳунарманд ва тадбиркор ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
— Юртингизда учинчи бор бўлишим, — дейди улардан бири Васем Фатима. — Ҳар гал Ўзбекистонга ўзгача бир ҳис-ҳаяжон оғушида йўл оламан. Ўзим заргар бўлганим учун Бухорода ҳам бу қадимий ҳунар жуда ривожланганидан хабардорман. Мазкур тадбир  ҳунармандларингиз билан ўзаро тажриба алмашиш нуқтаи назаридан ҳам фойдали бўлаяпти. Шуниси қувончлики, маҳсулотларимизга нозик дидли ўзбекистонлик халқ амалий санъати ихлосмандлари катта қизиқиш билдирдилар. Бу маданиятимиз, турмуш тарзимизда муштарак жиҳатлар кўплигидан далолат беради.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn