Ташқи бозорга чиқиш мезони
  • 18 Апрель 2014

Ташқи бозорга чиқиш мезони

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Попфен” хорижий корхонаси — Наманган вилоятининг фаол экспортчи  корхоналаридан бири. Бу ерда пахта толасидан тайёрланаётган калава ипга халқаро бозорда харидорлар тобора кўпайиб бормоқда. 

Чунончи, 430 киши меҳнат қилаётган жамоа ўтган йили маҳсулотининг 80 фоизга яқин қисмини чет эллик буюртмачиларга етказиб бериб, 6,7 миллион АҚШ долларига тенг экспорт амалиётини бажарди. 
— Сифат ва шартномалар ижросининг изчиллиги муваффақиятлар омили бўлмоқда, — дейди корхона лабораторияси мудири Феруза Тўйчиева. — “Попфен”  маҳсулотларининг ички ва ташқи бозордаги мавқеини янада ошириш учун бу икки жиҳатни фаолиятимизнинг асосий мезонига айлантирганмиз.
Поплик ип йигирувчилар жорий йилнинг дастлабки уч ойида хорижга 1 миллион 682 минг АҚШ долларилик маҳсулот чиқариб, сезиларли ўсишга эришдилар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn