Маҳсулот тури 40 дан ошди
  • 01 Сентябрь 2016

Маҳсулот тури 40 дан ошди

Бувайда туманидаги “Nurafshon Ziyo tex” хусусий корхонаси тўқимачилик ашёлари тайёрлашга ихтисослаштирилган.

Яқинда унинг маҳсулотлари тури 40 дан ошди. Бунга хориждан ўн икки амалиётни бажариш қувватига эга 19 та тикув дастгоҳи келтирилиши туфайли эришилди.

— Беш йил аввал биномиз ўрни ташландиқ жой эди, — дейди корхона раҳбари Азимжон Абдуллаев. — Бу ер туман ҳокимлиги томонидан ихтиёримизга берилгач, 3 млрд. сўм миқдоридаги сармоя эвазига қурилиш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширдик. 

Эътиборлиси, “Nurafshon Ziyo tex” ёрлиғи туширилган кийим-кечаклар чет элда ҳам тобора харидоргир бўлиб бораётир. Жумладан, кичик бизнес субъекти томонидан ўтган йили 20 минг АҚШ долларилик экспорт амалиёти бажарилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагидаёқ мазкур кўрсаткич 22 минг долларга етказилди.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn