Маҳаллийлаштириш дастури асосида
  • 27 Август 2016

Маҳаллийлаштириш дастури асосида

Навоий кон-металлургия комбинатининг Марказий кон бошқармасига қарашли Темир йўл транспорти бошқармаси янги технологияларни амалиётга татбиқ этишга катта эътибор бермоқда.

Яқинда бу ерда “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда “2ВС-105” русумидаги юк ташиш транспорти капитал таъмирдан чиқарилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ушбу лойиҳа доирасида барча зарур эҳтиёт қисмлар маҳаллий муҳандислар томонидан тайёрланган. Таъкидлаш керакки, мазкур юк ташиш воситаси иш унуми юқори бўлиши билан бирга, ўта тежамкор ҳамдир.
Умуман, Навоий кон-металлургия комбинатида жорий йил якунига қадар Маҳаллийлаштириш дастури асосида 225 турдаги 361,9 миллиард сўмлик бутловчи қисм ва материаллар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn