Қурувчиларни ўйлантирган муаммо ҳал бўлди
  • 12 Апрель 2014

Қурувчиларни ўйлантирган муаммо ҳал бўлди

Қурилиш саноатида бетон плиталар, асосан, уйларнинг ертўла қисми ва томлар устини ёпишда қўлланилади.

Ҳозиргача бу мураккаб конструкциялар деярли бир хил ҳажмда, маълум ўлчамда тайёрланар ва бинокорлар лойиҳа бичимларини олишда шу ўлчамга қатъий риоя қилишга мажбур бўлишарди.
Қувасой шаҳрида янгидан иш бошлаган “Темир-бетон сервис” МЧЖ жамоаси қурувчиларни кўпдан буён ўйлантириб келаётган ушбу муаммони ижобий ҳал қилди.
— Илгарилари уй қураётган, бино тиклаётган кишилар том ёпиш учун, албатта, бетон плитанинг ҳажмини ҳисобга олиб, кейин ишга киришарди, — дейди корхона таъсисчиларидан бири Муҳсинжон Меҳмонов.  — Хитойдан бетон плиталарни лента усулида тайёрлаб берадиган дастгоҳ олиб келдик.  Бу ишлаб чиқариш жараёнининг афзал томони шундаки, бетон плиталарни буюртмачи талабига биноан, 0,5 метрдан 6-7 метр узунликкагача тайёрлаш мумкин. Яъни лента усулида ишлаб чиқарилаётган бетон плиталар буюртма ҳажмига қараб махсус арраларда кесиб берилади.
Янги корхонани бунёд этиш учун сармоядорлар томонидан 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn