Бозор талабига мувофиқ
  • 29 Июль 2016

Бозор талабига мувофиқ

“Бешариқ текстиль” Ўзбекистон — Буюк Британия қўшма корхонасида инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқарилгач, -маҳсулот тайёрлаш қуввати ва сифати ошди. Шу билан бирга, унинг хорижий буюртмачилар ўртасидаги мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораяпти.

— Ички ҳамда ташқи бозор конъюнктурасини пухта ўрганиб иш тутаяпмиз, — дейди корхона раҳбари ўринбосари Мухтор Қобулов. — Жамоамиз томонидан табиий матодан тикилаётган 100 дан зиёд турдаги спорт кийимлари ва болалар либосларига талаб юқори. Шу боис маҳсулотларимизнинг тўқсон фоизини экспортга йўналтираяпмиз. Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида 417 минг АҚШ долларилик трикотаж ашёларини четга сотдик.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn