Энг яхши лойиҳа
  • 29 Июль 2016

Энг яхши лойиҳа

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк,  Савдо-савдо палатаси ҳамда “Тадбиркор аёл” ассоциацияси томонидан эълон қилинган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси — 2016” республика танловининг вилоят босқичи якунланди. Унда касб-ҳунар коллежларининг 40 нафар битирувчиси ишлаб чиқариш, сервис ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

— Танловда бири-биридан қизиқарли, муҳими, жамиятимиз учун фойдали лойиҳа ҳамда таклифларга гувоҳ бўлдик, — дейди “Тадбиркор аёл” ассоциацияси вилоят бўлими раиси Нозима Тугалова. — Бинобарин, ишбилармонликка қўл -ураётган қизларга тегишли йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди. Бизнес-режа тузиш сир-синоатлари ўргатилди. Соҳадаги сўнгги янгиликлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

Якунда лойиҳа соҳибаларидан уч нафари ғолиб, деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Уларга имтиёзли кредитдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn