Қўшимча тармоқ самараси
  • 27 Июль 2016

Қўшимча тармоқ самараси

Қонликўл туманида фаолият юритаётган “Асел-Лаззет” хусусий корхонаси умумий овқатланиш йўналишида аҳолига хизмат кўрсатади. Яқинда бу ерда ишлаб чиқариш тармоғига ҳам асос солинди. Натижада ўнга яқин йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

— Банкнинг 90 миллион сўмлик кредити эвазига 12 турдаги нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрлашни ўзлаштирдик, — дейди тадбиркор Собир Бисенов. — Ҳозир ойига 20 миллион сўмликдан зиёд хуштаъм неъматларни савдо шохобчаларига етказиб бераяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn