Қўшма корхонанинг янги лойиҳаси
  • 21 Июль 2016

Қўшма корхонанинг янги лойиҳаси

Вобкент туманидаги “Buxara laminant luxe” қўшма корхонаси жорий йилнинг ўтган даврида буюртмачиларга 300 тонна маҳсулот жўнатди.

Полиэтилен пакетлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур саноат субъекти 1 миллион 20 минг АҚШ долларилик замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган. Бу ерда тайёрланаётган ашёлар юқори сифати ва арзонлиги билан мижозларга манзур бўлаяпти. 

Айни пайтда қўшма корхона таъсисчилари юртимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳитидан фойдаланиб, фаолиятни кенгайтириш тараддудида. Чунончи, янги маҳсулот — намлантирилган салфетка ишлаб чиқариш мақсадида 850 миллион сўмлик технологик линия харид қилинди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn