Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга
  • 21 Июль 2016

Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга

Вилоят марказидаги “Асадбек Ойдина савдо” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари ишлаб чиқариш қуввати ва экспорт ҳажмини кўпайтириш имконини берди.

Бунинг учун корхонага 40 дан ортиқ юқори унумли дастгоҳлар ўрнатилди. Улар ёрдамида ойига беш минг дона кийим-кечак тайёрланмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 300 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 85 фоизи ташқи бозорда сотилди.

— Буюртмалар портфелидан бир қатор экспорт шартномалари ўрин олган, — дейди МЧЖ раҳбари Аюбхон Тўражонов. — Ҳозирги кунгача чет эллик ҳамкорларимизга 73 минг АҚШ долларилик товарлар етказиб бердик.

Шуни таъкидлаш керакки, вилоятда 2016 йилнинг биринчи чорагида шу каби кичик бизнес субъектлари томонидан 139,5 миллион АҚШ долларига тенг ташқи савдо амалиёти бажарилиб, ўтган йилдагига -нисбатан 28,3 фоиз ўсишга эришилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn