Кўп тармоқли фаолият
  • 20 Июль 2016

Кўп тармоқли фаолият

Гулистон шаҳридаги “Анзиратхон барака файз” масъулияти чекланган жамиятида ясалаётган металл жиҳозлар тури йил сайин кўпаймоқда.

Хусусан, яқинда корхона усталари идоралар учун мўлжалланган замонавий стуллар ясашни ҳам ўзлаштирди. Айни чоғда улар буюртмачиларга панжара, дарвоза, сўри каби ўнлаб турдаги буюмларни ўзига хос дизайнда тайёрлаб бермоқда. Бу жараёнда пайвандлашнинг илғор усулидан фойдаланилаётгани маҳсулотлар мустаҳкамлигини таъминлаяпти. 

— Фаолиятимиз кўп тармоқли, — дейди жамият раҳбари Акмал Увайдуллаев. — Жумладан, ҳозир шаҳримизда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш жараёнида ҳам фаол қатнашаяпмиз. Шу билан бирга, макарон, нон ва нон маҳсулотларини савдога -чиқараяпмиз.

Мазкур тадбиркорлик субъекти жорий йил охиригача яна бир йўналиш — сутни қайта ишлаш тармоғини ташкил этишни режалаштирган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn