Ишлаб чиқариш кўлами кенгайди
  • 15 Июль 2016

Ишлаб чиқариш кўлами кенгайди

Оқолтин туманидаги “Сардоба текстиль” қўшма корхонаси маҳсулотларига талаб тобора ортмоқда.

Шундан келиб чиқиб, яқинда бу ерга 51 та замонавий тикув дастгоҳи ўрнатилиб, 3 та трикотаж мато тўқиш ускунаси ишга туширилди. Натижада тикувчиликда фойдаланиладиган газламани корхонанинг ўзида тайёрлаш ҳамда эҳтиёждан ортган қисмини бошқа енгил саноат субъектларига сотиш имконияти юзага келди.

— Йил бошидан буён 2 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқардик, — дейди МЧЖ раҳбари Толибжон Раҳимов. — Шундан 80 фоизи хорижий буюртмачиларимизга етказиб берилди. 

Модернизациялаш тадбирлари туфайли корхона ишчилари сони 40 нафарга кўпайди. Уларнинг барчаси тумандаги касб-ҳунар коллежларини тикувчилик ва дизайн йўналишлари бўйича битирган ёшлардир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn