Доимий даромад манбаи
  • 15 Июль 2016

Доимий даромад манбаи

Хонқа туманида фаолият бошлаган “Мирзоҳид-кўпал” оилавий корхонасида 250 миллион сўм маблағ эвазига кунига бир тонна сутни қайта ишлаш йўлга қўйилди. Ҳозир бу ерда тайёрланаётган 4 турдаги хуштаъм неъматлар аҳоли дастурхонига тортиқ этилаяпти. 

— Оилавий тадбиркорлик тобора ривожланаётгани биз учун жуда қўл келаяпти, — дейди корхона раҳбари Мурод Бобожонов. — Жумладан, бир қатор имтиёзларга эгамиз. Бу эса ишимизга унум бағишлаяпти. Айни пайтда ойига 60 миллион сўмлик маҳсулотларни харидорларга етказиб бераётган бўлсак, келгусида бу кўрсаткични янада оширишни мақсад қилганмиз. 

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn