Ноёб андозалар асосида
  • 15 Июль 2016

Ноёб андозалар асосида

Қўштепа туманида “Қўштепа ипак гиламлари” қўшма корхонаси ишга туширилди. 1 миллиард 800 миллион сўмдан зиёд сармоя ҳудуддаги қаровсиз бинони реконструкция қилишга йўналтирилди. Шу тариқа бу ерда адрас, атлас ва ипак -гиламлар тўқишга киришилди.

— Мазкур лойиҳа шарофати билан 200 дан зиёд киши иш ўрнига эга бўлди, — дейди корхона раҳбари Исмоилжон Ашуралиев. — Уларнинг аксарияти ёш мутахассислардир.

Мавжуд цехлардаги ҳар бир жараён илғор технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Маҳсулотга жило беришда гиламдўзлик, адрас ҳамда атлас тўқишнинг ноёб андозаларидан фойдаланилмоқда. Бу эса уларнинг йўқолиб бораётган турларини қайта тиклаш ва такомиллаштиришга хизмат қилади.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn