Янги лойиҳалар самараси
  • 15 Июль 2016

Янги лойиҳалар самараси

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоят марказида қурилиш саноати йўналишида 21 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Жумладан, “Keys luck” масъулияти чекланган жамиятига банкнинг 250 миллион сўмлик маблағи жалб этилгач, бу ерда томёпқичлар тайёрлашга киришилди.

— Жамоамиз томонидан ишлаб чиқарилаётган 20 турдаги металл дарвозалар, темир панжаралар қаторига қурилиш маҳсулотлари ҳам қўшилди, — дейди жамият раҳбари Зоҳид Зарипов. — Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларга қўриқлаш жиҳозларини ўрнатиш баробарида, сифатли техник хизмат кўрсатишни ҳам зиммамизга олганмиз. 

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn