Далалардан — чет эллик буюртмачиларга
  • 15 Июль 2016

Далалардан — чет эллик буюртмачиларга

Шўрчи туманидаги “Шўрчи Агро тайёрлов” масъулияти чекланган жамияти жамоаси жорий пишиқчилик мавсумида 100 тоннага яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга чиқарди.

— Бунинг ҳисобидан 25 минг доллар миқдорида маблағга эга бўлдик, — дейди корхона раҳбари Чори Боймиров. — Айни пайтда яна бир туркум сархил неъматларни чет эллик буюртмачиларга жўнатиш тараддудидамиз. Бунинг учун фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа эгалари билан шартнома имзолаб, улардан полиз ҳамда сабзавот экинлари ҳосилини қабул қилиб олаяпмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn