Ёш тадбиркорлар форуми
  • 12 Июль 2016

Ёш тадбиркорлар форуми

Наманган шаҳрида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II Республика ёш тадбиркорлар бизнес форуми вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Навқирон авлод вакилларида ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирнинг Наманганда ташкил этилган саралаш босқичларида 500 нафардан зиёд йигит-қиз қатнашди. Улар орасидан танлаб олинган 120 нафар ёш форумнинг вилоят босқичи доирасида ўтказилган давра суҳбатига таклиф қилинди. Бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этган йиғилиш давомида мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги вазифаларга эътибор қаратилиб, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимидаги ўрни, давлат органлари билан ҳамкорлик, лойиҳаларнинг самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Якунда 10 нафар ёш ишбилармонга бизнес-форумнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланма топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn