Кичик корхона муваффақияти
  • 08 Июль 2016

Кичик корхона муваффақияти

Жалақудуқ туманидаги “Barkamol invest rawnaq” масъулияти чекланган жамиятида идоралар учун янги турдаги мебель жиҳозлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

— Яқинда вилоятимиз марказида бўлиб ўтган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси фаолиятимизда муҳим бурилиш ясади, — дейди корхона раҳбари Олтиной Алиева. — Унда 93 миллион сўмлик маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома имзоладик. Айни пайтда буюртмаларни белгиланган муддатларда бажаришга эришаяпмиз. Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида 86 миллион сўмлик мебелларимиз ички бозорга чиқарилди.

Кичик бизнес субъектининг изланувчан жамоаси айни кунларда янги тармоқ — тикув цехи фаолиятини йўлга қўйиш ҳаракатида.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn