Муқобил энергия манбаи
  • 30 Июнь 2016

Муқобил энергия манбаи

Беруний туманидаги “Баҳодир ва К” хусусий корхонаси ширинмия илдизини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга жўнатиш билан шуғулланади. Жамоа жорий йилнинг биринчи чорагида ўзлари тайёрлаган 92 минг АҚШ долларилик маҳсулотни ташқи бозорда сотишга муваффақ бўлди.

Яқинда бу ерда яна бир бизнес лойиҳа амалга оширилиб, чиқитсиз технология асосида брикет ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

— Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институти билан ҳамкорликда иш олиб бордик, — дейди тадбиркор Худойберган Авезимбетов. — Натижада қишлоқ хўжалиги экинлари чиқиндилари ҳамда кўмир кукунидан муқобил ёқилғи тайёрлаш йўлга қўйилди. Айни пайтда ишчи-мутахассисларимиз саъй-ҳаракати билан ойига 150 миллион сўмлик маҳсулотни буюртмачиларга етказиб бераяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn