Ташқи таъсирларга чидамли
  • 14 Июнь 2016

Ташқи таъсирларга чидамли

“Бухара бизнес” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини кенгайтирди. Корхонада замонавий эшик ва ромлар тайёрлана бошланди.

— Маҳсулотларимиз идора ҳамда ташкилотлар учун мўлжалланган. Улар ўзига хос дизайни, узоқ йиллар хизмат қилиши билан ажралиб туради, — дейди лойиҳа ташаббускори Илҳом Орипов. — Қолаверса, ташқи таъсирга ҳам чидамли. Шу боис буюртмачиларга қисқа фурсатда юзтадан зиёд эшик етказиб бердик.

Бизнес лойиҳани рўёбга чиқаришда тадбиркорларга молиявий муассаса томонидан ажратилган 500 миллион сўм миқдоридаги кредит қўл келди. Яна бир жиҳати, 10 та қўшимча иш ўрни яратилди. Натижада Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган мазкур -тадбиркорлик субъектида меҳнат қилаётганлар сони 22 нафарга етди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn