Ҳамкорлик самараси
  • 14 Июнь 2016

Ҳамкорлик самараси

“Самарқандкимё” акциядорлик жамиятида янги қувватларни ўзлаштиришга доир истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилиши билан минерал ўғитлар тайёрлаш ҳажми ошиб бораётир.

— Сингапур давлатининг “Indorama Corpоration”  компанияси билан ҳамкорлик битими имзоладик, — дейди жамият раҳбари Нурали Раҳимов. —  Унга кўра, 2016 — 2030 йиллар давомида дастлаб йилига 240 минг, кейинчалик 1,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Муҳими, муваффақиятларимиз кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. Жорий йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 40 минг тонна кимёвий воситаларни буюртмачиларга етказиб бермоқчимиз. 

Ҳозир “Самарқандкимё” маҳсулотлари МДҲ ва Европа мамлакатларига экспорт қилинаяпти. 

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn