Маҳаллийлаштириш дастури асосида
  • 08 Июнь 2016

Маҳаллийлаштириш дастури асосида

Вилоят марказидаги “Наманганмаш” акциядорлик жамияти нефть-газ, кимё, энергетика соҳалари учун бутловчи қисмлар етказиб беришга ихтисослаштирилган. Бу ерда босқичма-босқич амалга оширилаётган модернизациялаш ишлари натижасида янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилмоқда.

Хусусан, жамоа яқин-яқингача мамлакатимизга импорт сифатида келтирилган яна ўн турдаги товарлар — саноат жўмракларини маҳаллийлаштиришга эришди. Бунинг учун зарур бўлган қолип ва бошқа воситалар корхона мутахассислари томонидан ясалди. 

— Жорий йилнинг беш ойида буюртмачиларга 2 миллиард 824 миллион сўмлик маҳсулот етказиб бердик, — дейди акциядорлик жамияти  иқтисодчиси Исмоил Убайдуллаев. — Эътиборли жиҳати, ушбу бутловчи қисмлар ташқи ҳамда ички таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. 

Таъкидлаш керакки, Наманган вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида Маҳаллийлаштириш дастурига асосан, 5 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn