Тўртта лойиҳа рўёбга чиқарилди
  • 08 Июнь 2016

Тўртта лойиҳа рўёбга чиқарилди

Жиззах шаҳридаги қурилиш материаллари тайёрлашга ихтисослаштирилган “Жиззах авантаг плюс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бир йўла тўртта лойиҳа рўёбга -чиқарилди. Бунинг учун 400 миллион сўм сармоя йўналтирилди.

— Маҳсулот сифатини яхшилашга ҳам катта эътибор қаратаяпмиз, — дейди жамият раҳбари Ориф Фозилов. — Йилига 50 минг дона шлакоблок, 700 квадрат метр брусчатка, 80 тонна кўмир брикети, 500 минг дона прессланган ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга -замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатдик.

Жамият аъзолари томонидан ўтган қисқа муддатда 560 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот тайёрлашга эришилди.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn