Самарадорлик беш баробар ортди
  • 27 Май 2016

Самарадорлик беш баробар ортди

Бойсун туманидаги “Неъмат Инвест савдо” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган кенг кўламли техник ва технологик янгиланишлардан сўнг унинг ишлаб чиқариш қуввати беш баравар ортди. Натижада бу ерда сархил мевалардан кунига 10 тоннагача 8 турдаги шарбат тайёрлаш йўлга қўйилди.

— Ускуналаримиз автоматик равишда ишлайди, — дейди жамият раҳбари Саодат Атоева. — Илгари бир соатда 600 дона идиш қадоқланган бўлса, айни пайтда мазкур кўрсаткич уч минг донагача етди. Ушбу янгиланишларни бажаришда банкнинг 53 минг АҚШ долларилик кредитидан самарали фойдаландик.

Эътиборлиси, ҳозир бундай илғор дастгоҳларни касб-ҳунар коллежларининг ўнга яқин битирувчиси бошқармоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn