Қурилиш саноатида истиқболли лойиҳа
  • 27 Май 2016

Қурилиш саноатида истиқболли лойиҳа

Оролбўйи минтақасида 2013 — 2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра, қурилиш материаллари саноатида 103,9 миллиард сўмлик ва 3 миллион АҚШ долларилик 277 та лойиҳа амалга оширилиб, 5369 та иш ўрни яратилди.

Хусусан, Нукус шаҳридаги “Нукус евро строй” масъулияти чекланган жамияти бундан икки йил аввал тўрт киши билан фаолият бошлаган эди. Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур тадбиркорлик субъектида ҳозир 23 нафар киши меҳнат қилаяпти.

— Корхонамиз 442 миллион сўмлик замонавий дастгоҳлар билан жиҳозлангач, бўёқ, қуруқ қурилиш аралашмаси, сувли эмульсия, брусчатка тайёрлаш имконияти юзага келди, — дейди тадбиркор Азат Шимбергенов. — Ҳозир ойига 220 миллион сўмлик, ўн турдаги маҳсулот ишлаб чиқариб, буюртмачиларга етказиб бераяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn