Сунъий толадан сифатли маҳсулот
  • 27 Май 2016

Сунъий толадан сифатли маҳсулот

Зарафшон шаҳрида 2,5 миллиард сўм миқдоридаги инвестиция ҳисобига “Orianna” қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Натижада бу ерда йилига 720 тоннагача сунъий толадан калава ип тайёрлаш имконияти юзага келди.

— Ҳозирги кунда 100 нафарга яқин кишиларни иш билан таъминлаганмиз, — дейди корхона раҳбари Баҳодир Тўлаганов. — Келгусида модернизациялаш лойиҳалари ижроси эвазига ишлаб -чиқариш қувватини оширишга эришамиз. Шунингдек, жамоамиз аъзолари сони 150 нафарга етади.

Айни пайтда “Orianna” маҳсулотларининг 70 фоизини экспорт қилиш юзасидан изланишлар олиб борилаяпти.

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn