Маҳсулот сифати яхшиланди
  • 14 Май 2016

Маҳсулот сифати яхшиланди

Янгиер шаҳридаги “Омадтекс” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган техник ва технологик янгиланишлардан сўнг маҳсулот сифати янада яхшиланиб, ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди.

Бунинг учун 100 миллион сўм йўналтирилиб, корхонага замонавий тикув машиналари ўрнатилди. Янги олинган кесиш ускунаси эса белгиланган ишни автоматлаштирилган тарзда бажариши билан чеварларга катта қулайлик яратди. Айтиш лозимки, мазкур модернизациялаш тадбири туфайли корхонада 130 та қўшимча иш ўрни ташкил этилди.

— Маҳсулотларимизни юз фоиз экспорт қилаяпмиз, — дейди жамият раҳбари Фарҳод Азизов. — Хусусан, хорижий буюрт-мачиларимизга жорий йил бошидан буён 80 минг АҚШ долларидан зиёд қийматдаги кийим-кечакларни етказиб бердик. Айни чоғда корхонамизда кунига эркаклар, аёллар ва болалар учун мўлжалланган 2,5 мингтагача либослар тайёрлаш имконияти мавжуд.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn