Оилавий корхона экспортни йўлга қўйди
  • 13 Май 2016

Оилавий корхона экспортни йўлга қўйди

Тўрткўл туманида фаолият кўрсатаётган “Тўрткўл тупроғи” оилавий корхонасида кунжут ҳосилини қайта ишлаб, экспорт қилиш йўлга қўйилди. Бунда банкнинг 300 миллион сўмлик кредити қўл келди.

— Илғор дастгоҳлар билан жиҳозланган корхонамиз жамоаси бугунгача 200 минг АҚШ долларидан зиёд ташқи савдо амалиётини бажарди, — дейди тадбиркор Шавкат Айтбоев. — Бундан ташқари, ловия ва мошни ҳам чет эллик буюртмачиларга етказиб бераяпмиз. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” савдо белгиси остида қадоқланган маҳсулотларимизга талаб ортаётганидан хурсандмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn