Миллий андозалар асосида
  • 12 Май 2016

Миллий андозалар асосида

Мирзаобод туманидаги “Юксак орзу саноати” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган гиламлар юқори сифати билан қисқа муддатда истеъмол бозоридан муносиб ўрин эгаллади.

— Фаолиятимизни йўлга қўйиш учун банкдан 175 миллион сўм миқдорида сармоя ажратилди, — дейди жамият раҳбари Умид Ашуров. — Натижада кунига 15 та гилам тўқиш имкониятига эга бўлдик. Ишлаб чиқаришни замонавий технология асосида ташкил қилганмиз. Қолаверса, жамоамиз аъзоларининг ҳар бири тўқимачилик саноатининг ушбу йўналиши бўйича етарли малака ва тажрибага эга.

Бу ерда, асосан, миллий андозадаги гиламлар тайёрланмоқда. Айни чоғда корхонада компьютерлаштирилган технологияни жорий этиш ҳаракатлари олиб борилаяпти. Мазкур лойиҳа рўёбга чиқарилгач, маҳсулот тури кўпайиб, уни экспорт қилиш имконияти ҳам яратилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn