Хўжаликнинг янги тармоғи
  • 12 Май 2016

Хўжаликнинг янги тармоғи

Ғаллаорол туманидаги “Тождор” фермер хўжалиги раҳбари Аллаёр Ўсаров ўз маблағи ҳамда банкнинг 60 миллион сўмлик кредитидан фойдаланиб, чорвачилик тармоғини йўлга қўйди.

Эндиликда бу ерда етиштирилаётган сут қайта ишлаш корхоналарига жўнатилмоқда.

— Яқинда хориждан наслли қорамоллар олиб келдик, — дейди хўжалик раҳбари А. Ўсаров. — Уларни маҳаллий ша-роитда кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз. Шу билан бирга, йил охиригача истеъмолчиларни 30 тонна сут билан -таъминлаймиз.

2016 йил якунига қадар вилоятда 184 минг тонна гўшт, 532 минг тонна сут етиштириш режалаштирилган.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn