Хорижда ҳам харидоргир
  • 11 Май 2016

Хорижда ҳам харидоргир

Жалақудуқ туманидаги “Тилло инвест текстиль” масъулияти чекланган жамияти -фаолияти кенгайтирилгач, ишлаб чиқариш ҳажми ошди.

Бунинг учун 178 минг АҚШ долларилик маблағ эвазига хориждан илғор тикувчилик дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган, эркаклар ва аёлларга мўлжалланган 20 турдаги бежирим либослар нафақат маҳаллий, балки хорижлик харидорлар эътиборига ҳам тушиб улгурди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида “Тилло инвест текстиль” жамоаси 400 миллион сўмликка тенг трикотаж буюмларини экспорт қилишга эришди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn