Барча юмуш автоматик тарзда бажарилади
  • 11 Май 2016

Барча юмуш автоматик тарзда бажарилади

Вилоят марказидаги “Mohlаroyim Norboeva” масъулияти чекланган жамиятида янги қувват фойдаланишга топширилгач, ишлаб чиқариш ҳажми бир ярим баробар ортди. Нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрланаётган мазкур корхонага хориж технологиясини ўрнатиш учун 230 миллион сўмлик сармоя йўналтирилди.

— Илгари ишлаб чиқариш жараёни, асосан, қўлда бажарилар эди, — дейди жамият раҳбари Фахриддин Худойбердиев. — Эндиликда эса янги дастгоҳлар ёрдамида барча юмуш автоматик тарзда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, 100 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлдик.

Жорий йилнинг ўтган даврида корхона томонидан 172 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулотлар буюртмачиларга етказиб берилди.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn