Энергетика қурилмалари
  • 06 Май 2016

Энергетика қурилмалари

Жиззах шаҳридаги “Электро элант файз” масъулияти чекланган жамияти томонидан трансформатор ҳамда электр шчитлари ишлаб чиқаришга доир истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Бунинг учун 700 миллион сўм йўналтирилди.

— Йилига 1,4 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш қувватига эга корхонамиз фаолиятини йўлга қўйиш учун банкнинг 400 миллион сўмлик кредитидан ҳам фойдаландик, — дейди МЧЖ раҳбари Тўйчи Мамаюсупов. — Айни пайтда замонавий технологиялар ёрдамида 25 киловаттдан 400 киловаттгача бўлган кучланишли трансформаторлар ва уларга мос электр шчитлари ишлаб чиқараяпмиз. Ўтган қисқа муддатда 100 миллион сўмликдан зиёд маҳсулотларимизни буюртмачиларга етказиб бердик.

Вилоятда жорий йилнинг биринчи чорагида саноат соҳасида шу сингари 30 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.

 

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn