Саноат корхоналари учун бутловчи қисмлар
  • 06 Май 2016

Саноат корхоналари учун бутловчи қисмлар

“Тўрақўрғон ферросплав” масъулияти чекланган жамиятида иккиламчи хом ашёдан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникалари учун мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ясалмоқда. Яқинда бу ерда янги маҳсулот тури — цемент ишлаб чиқариш корхоналарига мўлжалланган эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди. Қисқа вақт ичида қўшни Андижон ва Фарғона вилоятларидаги буюртмачиларга 50 миллион сўмликка яқин дастлабки қуйма деталлар етказиб берилди.

— Бундай имконият корхонамизда амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари натижасида юзага келди, — дейди МЧЖ иш бошқарувчиси Баҳодир Мирзажонов. — Лойиҳа ижроси учун қарийб 100 миллион сўмлик инвестиция йўналтирилиб, хориждан технологик ускуналар келтириб, ўрнатилди. Айни жараёнда фойдаланишга топширилган механика цехида қуюв цехидан чиққан металлга қўшимча ишлов берилиб, маҳсулот тайёр ҳолга келтирилмоқда.

Бундай янгиланишлар натижасида корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати эллик фоиз ошди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  

 «Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn